«мажбурий эмлаш» тегли мақолалар


Тошкент вилоятида эмланишдан бош тортган 3,2 мингдан ортиқ ходим ишдан четлатилди
18 ноябр 2021, 14:44

Тошкент вилоятида эмланишдан бош тортган 3,2 мингдан ортиқ ходим ишдан четлатилди

Тошкент вилоятидаги тадбиркорлик субъектлари ва бюджет ташкилотларида эмланишдан бош тортган жами 3229 нафар ходим ишдан четлатилди, 374 нафари эса жаримага тортилди.

Чирчиқда хизмат кўрсатиш соҳаси ходимларини оммавий эмлашга тайёргарлик кўрилмоқда
21 октябр 2021, 22:18

Чирчиқда хизмат кўрсатиш соҳаси ходимларини оммавий эмлашга тайёргарлик кўрилмоқда

Чирчиқ ҳокими бир ҳафта ичида савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаси (умумий овқатланиш, гўзаллик салонлари ва бошқалар) ходимларини оммавий эмлаш учун мобил гуруҳларни ташкил этишга фармойиш берди.

Иш берувчилар вакцина олмаган ходимларини ишдан четлатишлари мумкин
3 август 2021, 10:14

Иш берувчилар вакцина олмаган ходимларини ишдан четлатишлари мумкин

Мажбурий эмлашни қонунийлаштиришга оид ҳужжат президент томонидан имзоланди. Қонун билан карантинли ва хавфли юқумли касалликлар тарқалиши таҳдиди бўлганда Бош давлат санитария врачининг қарори билан аҳолини профилактик эмлашдан ўтказиш жорий этилиши белгиланмоқда. Қолаверса, Меҳнат кодексига ходим эмлашдан ўтишни рад этган ҳолда иш берувчи уни ишдан четлатишига ҳақли деган норма киритилди.

Иш берувчи эмлашдан бош тортганни ишдан четлаштириши мумкин, ишдан бўшатиши эмас — адлия вазири
31 июл 2021, 17:59

Иш берувчи эмлашдан бош тортганни ишдан четлаштириши мумкин, ишдан бўшатиши эмас — адлия вазири

«Агарда фуқаро вакцина олишни рад қиладиган бўлса, ҳеч ким унинг қўл-оёғини боғлаб, тиббий муассасага олиб бориб вакцина қилмайди», — деди адлия вазири Русланбек Давлетов. Унинг таъкидлашича, фуқаро рад қилса, ҳуқуқий оқибатлари бўйича масъулиятни ўз зиммасига олиши керак бўлади. У иш берувчи эса эмланишни хоҳламаган ходимини маълум муддат ишдан четлаштириш ва ўша давр учун иш ҳақи тўламаслиги мумкинлигини айтиб ўтди.

Сенат мажбурий профилактик эмлашлар тўғрисидаги ўзгартишни маъқуллади
31 июл 2021, 15:07

Сенат мажбурий профилактик эмлашлар тўғрисидаги ўзгартишни маъқуллади

Сенаторлар аҳолининг айрим тоифаларини мажбурий профилактик эмлашни қонунийлаштириш ҳамда иш берувчига профилактик эмлашдан ўтишни рад этган (қарши кўрсатма мавжуд бўлмаганда) ишчини ишга қўймаслик ҳуқуқини беришни кўзда тутган ўзгартишни маъқулладилар.

Омбдусман мажбурий эмлаш ортидан инсон ҳуқуқларига путур етиш ёки етмаслигига оид саволларга жавоб берди
29 июл 2021, 11:28

Омбдусман мажбурий эмлаш ортидан инсон ҳуқуқларига путур етиш ёки етмаслигига оид саволларга жавоб берди

17 июлда Ўзбекистон Бош давлат санитария врачи қарори билан 14 тоифадаги фуқаролар коронавирусга қарши мажбурий эмланиши шарт этиб белгиланди. Орадан 11 кун ўтиб, қуйи палата депутатлари мажбурий эмлашни қонунийлаштиришга оид қонун лойиҳасини маъқуллаб, Сенатга юборди. «Газета.uz» сўровига биноан омбудсман Феруза Эшматова мажбурий эмлаш ва уни қонунийлаштириш жараёни, бу борада халқаро норма ва тажриба, фақат бир вакцина мавжудлиги туфайли аҳолининг танлов ҳуқуқи бузилиши каби саволларга жавоб берди.

14 тоифадаги фуқаролар COVID-19`га қарши оммавий эмланиши шарт этиб белгиланди
17 июл 2021, 23:28 2

14 тоифадаги фуқаролар COVID-19`га қарши оммавий эмланиши шарт этиб белгиланди

Республика махсус комиссияси қарорига асосан аҳоли билан мулоқотга кирувчи барча турдаги хизмат кўрсатиш ва савдо объектлари, кафе, ресторан ва чойхоналар, спорт мактаблари, маданий ва кўнгилочар масканлар, давлат ва нодавлат таълим муассасалари, тиббиёт ходимлари, ҳарбий хизматчилар, қолаверса, давлат ҳокимияти, бошқарув ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари 1 ноябргача тўлиқ эмланиши шарт этиб белгиланмоқда. Тўлиқ рўйхат.

Ҳукумат эмланмаганларнинг эркини чеклаши керак — Алишер Қодиров
15 июл 2021, 15:06 2

Ҳукумат эмланмаганларнинг эркини чеклаши керак — Алишер Қодиров

«Миллий тикланиш» партияси раҳбари Алишер Қодиров таъкидлашича, ташкилотларда мажбурий эмлаш тизимини йўлга қўйиш мумкин. Бундан ташқари, у вакцина олмаган фуқароларнинг эркини чеклаш кераклигини айтди. «Бизнинг ишончимиз билан ваколатли бўлган ҳукумат, эпидемиологик хавфсизликни таъминлаш мақсадида, эмланмаганларнинг эркини чеклаши керак», — дейди Алишер Қодиров. Аввалроқ, депутат Расул Кушербаев ҳам «оммавий эмлашни ихтиёрийликдан мажбурийликка ўтказиш кераклиги»ни таъкидлаган эди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг